Қозоғистонда қулликка тушиб қолган 60 нафар ўзбекистонлик озод қилинди
Улар Чимкент шаҳридаги ғишт заводида мажбуран ушлаб турилган ва ишлатилган.
Олмаота ва Чимкент шаҳарларининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари маҳаллий аҳоли орасида меҳнат қуллигида қолган 60 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини озод қилди. Бу ҳақда Polisia.kz хабар берди.
Полиция қулликка тушиб қолган хорижликлар ҳақида Ақтўбеда яшовчи 23 ёшли ўзбекистонлик йигитнинг синглисидан билиб олган. 14 октябр куни у ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан боғланиб, акаси Олмаотада ўғирлаб кетилганини айтган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўғирлаб кетилган шахс Чимкентдаги ғишт заводида ишлаб юрганини аниқлаган. У ишдан бўшамоқчи бўлганида, иш берувчилар паспортини қайтариб беришдан ва иш ҳақини тўлашдан бош тортган. Йигит қочиб, ёрдам сўраб Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилиш учун Олмаотага борган.
«Хабар келиб тушгач, Олмаота Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ва Ауэзов туман ИИБ ходимлари Чимкентга жўнаб кетишди, у ерда уч нафар «иш берувчи» қўлга олинди. Уларга айблов қўйилди. Гумонланувчиларнинг бошқа эҳтимолий жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда», дейилади полиция хабарида.
Фабрика ҳудуди тинтув қилинганида, тезкор ходимлар 60 нафардан ортиқ хорижлик ишчиларни аниқлаган, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб чиққан. Маълум бўлишича, завод эгалари хорижликларни ишга таклиф қилган ва етиб келиши билан уларнинг ҳужжатларини олиб қўйган. Маош бермасдан ишлатиб, вақти-вақти билан калтаклаб, ўлим билан қўрқитиб туришган.
Ғишт заводи эгаларига нисбатан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
18:21 / 14.09.2024