АҚШ: Жордан Вакиллар палатаси раҳбари лавозими учун курашдан чиқди
Трамп тарафдорини АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси раҳбари сифатида тасдиқлашга бўлган учта муваффақиятсиз уринишдан сўнг республикачилар Жим Жордан номзодини қайтариб олишга қарор қилди.
Оҳайо штатидан бўлган республикачи конгрессмен Жим Жордан ўз номзодини тасдиқлаш учун учта муваффақиятсиз уринишдан сўнг АҚШ Вакиллар палатаси спикери лавозими учун курашни тарк этди. Бу ҳақда 20 октябр, жума куни CNN ва The Hill хабар берди. Уларга кўра, Жордан номзодини қайтариб олиш тўғрисидаги қарор Республикачилар партиясининг ёпиқ ички конференциясида қабул қилинган.
Оҳайолик конгрессменнинг муваффақиятсизлиги собиқ президент Доналд Трампнинг Республикачилар партиясида кечаётган жараёнларга таъсири чекланганини кўрсатди, деб таъкидлайди CNN. Жордан нафақат Вакиллар палатасида республикачиларнинг ўнг қаноти етакчиси, балки Трампнинг иттифоқчиси ва Оқ уй собиқ раҳбари унинг номзодини қўллаб-қувватлаган.
Энди республикачилар Конгресс қуйи палатаси спикери лавозимига янги номзод кўрсатиши керак. Номзодлар 23 октябр оқшомида тақдим этилиши кутилмоқда, эртаси куни эса улардан бирини Вакиллар палатаси раҳбарлигига кўрсатиш бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтади.
Украинага ёрдам - таҳдид остида
Республикачилар партиясининг яна бир вакили Кевин Маккарти спикерлик лавозимидан четлаштирилгач, 3 октябрдан бери АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси иши деярли фалаж аҳволда. Парламент қуйи палатасида кўпчиликни ташкил этган Маккарти партиядошларининг норозилиги вақтинчалик бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинишига сабаб бўлди. Ушбу ҳужжат, жумладан, баъзи демократлар томонидан қўллаб-қувватланди - шундан сўнг Маккарти Байден маъмуриятини Республикачилар партияси манфаатларига зарар етказган ҳолда қўллаб-қувватлаганликда айбланди.
Шу билан бирга, 20 октябр куни АҚШ президенти Конгрессдан Украина ва Исроилга ёрдам бериш учун 75 миллиард доллар ажратишни сўради. Вакиллар палатасидаги беқарор вазият Байден сўраган маблағлар қачон тасдиқланишини олдиндан айтишни қийинлаштиради. Шу муносабат билан Оқ уй раҳбари «майда» ва «ёвуз» партия сиёсати «буюк давлат сифатида» Қўшма Штатларнинг «масъулияти йўлида тўсқинлик қилмаслиги» кераклигини таъкидлади.
Спикерлик учун курашдан чиқиб кетган Жим Жордан Киевга ёрдамни оширишга қарши. Унинг таъкидлашича, «америкаликлар онгида асосий муаммо Украина эмас, балки АҚШ чегараларидаги вазият ва кўчалардаги жиноятдир».
Мавзуга оид
22:07
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15