Тошкент Кимё халқаро университети қошида «Kimyo University Hospital» клиникаси очилди
Тошкент Кимё халқаро университети очилганига 5 йил тўлиши муносабати билан ўзининг «Kimyo University Hospital» клиникасини ишга туширди.
14 октябр куни Тошкент Кимё халқаро университети фаолиятининг 5 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда университет қошида тўлиши иш бошлаган «Kimyo University Hospital» клиникасининг расман очилиши эълон қилинди.
«Kimyo University Hospital» клиникаси катталар ва болалар учун тиббиётнинг кўплаб йўналишлари бўйича диагностика, амбулатор ва стационар ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Бу ерда 100 дан зиёд янги иш ўринлари яратилиб, стационар шароитида даволаниш учун 120 та ўрин ташкил этилди.
Яна бир эътиборли томони, ушбу тиббиёт муассасаси нафақат аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, балки тегишли соҳалар бўйича шифокорларнинг малакасини ошириш борасида ҳам ўзига хос марказ вазифасини ўтайди. Бу ерда АҚШ, Жанубий Корея, Туркия ва Хитойдан келган малакали мутахассислар иштирокида маҳаллий шифокорлар учун тиббиёт ютуқлари ва илм-фан янгиликлари юзасидан узлуксиз маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ташкил этилади.
Шу тариқа бу муассаса замонавий клиника, ташхис марказлари, лабораториялар ва университетни ўзида бирлаштирган тиббиёт кластерига айланди.
Клиникада қуйидаги йўналишлар бўйича шифокорлар фаолият юритади: кардиология, неврология, терапия, эндокринология, гастроэнтерология, ревматология, урология, гинекология, дерматология, жарроҳлик, оториноларингология (ЛОР), пластик жарроҳлик, қон томир жарроҳлик, офталмология, ортопедия, травматология, аллергология, пулмонология, педиатрия, болалар неврологияси, реабилитация, физиотерапия. Барча шифокорлар юқори тоифага эга ва тиббиёт фанлари номзодлари.
Клиникада Philips, Olympus, Fuji Healthcare ва бошқа кўплаб компанияларнинг тиббий жиҳозлари билан жиҳозланган.
«Kimyo University Hospital» клиникасининг диагностика бўлими қуйидагилардан иборат: замонавий клиник лаборатория, ултратовуш, МРТ, рақамли рентген, функционал диагностика хоналари. Жарроҳлик бўлими 5 та кўп тармоқли операция хонасидан иборат бўлиб, ҳар қандай мураккабликдаги операцияларни бажариш имконияти мавжуд. Реанимация бўлими шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур жиҳозлар билан таъминланган.
Стационар бўлимда клиника замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, инсултдан кейинги реабилитация жараёнида сурункали касалликлар, жумладан, қандли диабет, юрак ва буйрак етишмовчилигининг олдини олиш ва юқори савияда тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.
«Kimyo University Hospital» болалар бўлими неврологик касалликларга чалинган ёш беморларни ташхислаш ва даволашга ихтисослашган.
Клиникада Тошкент Кимё халқаро университетида таҳсил олаётган тиббиёт факултети талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун клиник база вазифасини ўтаб, тиббиёт соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш, сифатли тиббий хизматга бўлган талабни қондиришга хизмат қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
14:36 / 24.10.2024
“Бир ойда фойдаланишга топширамиз” – Аграр университети ётоқхонаси таъмиридаги камчиликлар бартараф этилаётгани айтилди
12:30 / 23.10.2024