Роберт Фицо Словакия бош вазири этиб тайинланди
«Йўналиш – Социал-демократия» партияси етакчиси Роберт Фицо тўртинчи бор Словакия ҳукуматини бошқаради. У Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш тарафдори.
Словакия президенти Зузана Чапутова парламент сайловларида ғалаба қозонган «Йўналиш – Социал-демократия» партияси етакчиси Роберт Фицо бошчилигидаги республиканинг янги ҳукуматини тайинлади. 25 октябр, чоршанба куни Братиславадаги Президент саройида бўлиб ўтган вазирлар маҳкамасини тайинлаш бўйича тантанали маросим маҳаллий ОАВ томонидан эфирга узатилди.
«Биз конструктив ҳукумат бўламиз. Сиз Словакиянинг суверен ташқи сиёсатини кўрасиз», деди Фицо маросим чоғида.
Шу куни Словакия парламенти сайловдан кейинги биринчи мажлис учун йиғилди. Унинг раислигига ҳукумат коалициясига кирувчи «Овоз – социал-демократия» партияси етакчиси Питер Пеллегрини сайланди. У ва Фицо партиясидан ташқари коалицияга россияпараст позицияларни ҳимоя қилувчи Словакия миллий партияси ҳам кирди.
Фицо Россия билан муносабатларни яхшиламоқчи
Сайлов кампанияси давомида Роберт Фицо унинг раҳбарлиги остида Словакия «Украинага битта патрон ҳам бермаслигини» айтди. Шу билан бирга, у Россия билан муносабатларни яхшилашга чақирди. Сайловда ғалаба қозонганидан сўнг, Фицо Словакияда ҳозирда Украинадан кўра «жиддийроқ муаммолар» борлигини таъкидлади ва тинчлик музокаралари тарафдори эканини айтди.
Фицо 2006 йилдан 2010 йилгача ва 2012 йилдан 2018 йилгача Словакия бош вазири лавозимида ишлаган. Шу билан бирга, у икки марта Словакия миллий партияси билан ҳукумат тузган, у ҳам Украинага кейинги ҳарбий ёрдамга қарши.
Мавзуга оид
23:59 / 08.10.2024
Словакия бош вазири ОАВни назорат қиладиган бошқарма тузиш кераклигини айтди
11:00 / 08.10.2024
Словакия бош вазири Украинанинг Евроиттифоққа киришини қўллаб-қувватлашини билдирди
22:37 / 07.10.2024
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
11:00 / 07.10.2024