Ўзбекистон | 09:27 / 28.10.2023
18699
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди

Шайхонтоҳур туманида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.

Фото: Видеодан кадр

Бугун, 28 октябр куни соат 06:58 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани «Бўстон» МФЙ, Беруний кўчасида жойлашган «Экобозор» мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:19 ўраб олинган ва соат  07:26 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг 80 кв м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари натижасида савдо мажмуасининг 7000 кв м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга оид