Ўзбекистон | 08:02 / 30.10.2023
2508
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон киберхавфсизлик йўналишида Хитой билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда

Хитойнинг киберхавфсизлик соҳасига ихтисослашган йирик Meiya Pico компанияси мутахассиcлари Ўзбекистонга таклиф этилди.

Фото: Дунё АА

Хитойнинг киберхавфсизлик соҳасига ихтисослашган йирик Meiya Pico компанияси бош директорининг халқаро маркетинг бўйича ўринбосари Ли Йияо ҳамда халқаро бозорлар бўйича директори Чжен Жие билан музокаралар ўтказилди.

Мамлакатнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консуллигидан маълум қилинишича, учрашувда компания фаолияти ва мамлакат билан киберхавфсизлик йўналишида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Интернетда киберхавфсизлик, маълумотлар базаси билан ишлаш ва соҳа мутахассислари малакасини ошириш йўналишларида мазкур компания билан аниқ келишувларга эришиш мақсадида Meiya Pico мутахассиcлари Ўзбекистонга таклиф этилди.

Бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва давлат ташкилотлари учун ечимлар ва хизматларни тақдим этаётган Meiya Pico Малайзия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Италия, Индонезия, Камбожа, Таиланд, Сингапур ва Франциядаги мижозлари билан ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид