Асака туманига янги ҳоким тайинланди
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари туман ҳокимига айланди.
1 ноябр куни Халқ депутатлари Асака тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди.
Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари ва Андижон вилояти ҳокими иштирокидаги сессияда туман ҳокими лавозимига номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Туман депутатлари Насибулло Набиевич Мўминов номзодини Асака тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.
Насибулло Мўминов 1983 йилда Андижон туманида туғилган. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида таълим, қурилиш ва ҳокимлик тизимларида ўқитувчи, бўлим ва бошқарма бошлиғи, раҳбар ўринбосари ҳамда раҳбар лавозимларида ишлаган.
2022 йил февралидан буён Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
2022 йил октябр ойидан буён Асака туманини бошқариб келган Бекзод Умматов 2023 йил октябр ойида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан ишдан олинганди.
Мавзуга оид
15:44
Андижонда ҳожатхонага тушиб кетган қизалоқ қутқариб қолинди
15:44
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024