Ўзбекистон | 10:30 / 04.11.2023
6553
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Анқарага илк парвоз амалга оширилди!

Фото: Uzbekistan Airways

Бугун, 4 ноябр куни Uzbekistan Airways Тошкентдан Анқарага биринчи мунтазам авиақатновни амалга оширди. Парвозлар ҳар ҳафта, шанба кунлари амалга оширилади. Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Фарғонадан Истанбулга ҳам ҳозирги кунда мунтазам рейслар амалга оширилиб келинмоқда.

Туркия Uzbekistan Airways йўловчилари орасида энг машҳур йўналишлардан бири ҳисобланади. Uzbekistan Airways 4 ноябрдан бошлаб авиакомпания тарихида биринчи марта Туркия Республикаси пойтахти – Анқара шаҳрига мунтазам йўловчи қатновларини амалга ошира бошлаяпти. Кичик Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири мукаммал инфратузилма, ҳамёнбоп турар жойлар, кенг жамоатчиликка унча маълум бўлмаган жойларга ташриф буюриш ва турк ҳаётининг ҳақиқий муҳитини ҳис қилиш имкониятини тақдим этади. Агар Истанбул Туркиянинг қалби бўлса, унинг юраги аниқ Анқарадир. 

Тошкент – Анқара – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар ҳар ҳафта, шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

•       Тошкентдан жўнаб кетиш Тошкент вақти билан соат 06:15 да;

•       Анқарага етиб келиш Анқара вақти билан соат 09:15 да;

•       Анқарадан жўнаб кетиш Анқара вақти билан соат 10:45 да;

•       Тошкентга етиб келиш Тошкент вақти билан соат 16:50 да.

Парвозлар лоукостер тизимидаги Uzbekistan Airways Express самолётларида амалга оширилади. Тошкентдан Анқарага бўлган авиачиптани 2 152 000 сўмдан, Тошкент - Анқара - Тошкент йўналиши бўйича эса 4 233 000 сўмдан харид қилиш мумкин!   

Туркияга бўлган парвозлар жадвали билан танишиб, авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.uzairways.com сайтидан 3% чегирма билан, мобил илова орқали, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.

Реклама

Мавзуга оид