Ўзбекистон | 15:22 / 08.11.2023
7548
1 дақиқада ўқилади

Тошкент − Хўжакент йўналишида электропоездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

8 ноябрдан бошлаб Тошкент − Хўжакент − Тошкент йўналишида электропоездлар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди.

2023 йилнинг 8 ноябр кунидан бошлаб Тошкент − Хўжакент − Тошкент шаҳарлараро йўловчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» хабарига кўра, бу ҳаракат таркибини модернизация қилиш сабабли рўй берган.

8 ноябрдан қуйидаги шаҳарлараро йўловчи поездлар вақтинчалик ҳаракатланмайди:

  • 6435/6436-сонли Тошкент − Хўжакент − Тошкент йўналиши;
  • 6441/6442-сонли Тошкент − Хўжакент − Тошкент йўналиши.

Ҳаракат қачондан бошлаб қайта тикланиши номаълум.

Мавзуга оид