Ўзбекистон | 11:57 / 14.11.2023
6933
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг қонундан ташқаридаги 22 та буйруғи бекор қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали томонидан вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида ходимларни очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш ҳолати мониторинг қилинди.

Мониторинг давомида 11 та туман тиббиёт бирлашмаларида 22 та ҳолатда мавжуд вакант лавозимларга очиқ танловларсиз ҳамда танлов ғолиби аниқлангунга қадар "вақтинча бажарувчи" сифатида ходимларни ишга олиш ҳолатлари аниқланган.

Мониторинг натижаси бўйича Булунғур, Жомбой, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи, Тойлоқ, Самарқанд туманлари ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 9 нафар раҳбар ходимлари жами 23 миллион 100 минг сўм миқдорида маъмурий жаримага тортилган.

Шунингдек, ноқонуний ишга қабул қилинганлар бўйича 22 та буйруқ бекор қилиниб, ташкилотларнинг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари бошлиқларига интизомий чора қўллаш учун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилган.

Мавзуга оид