Ўзбекистон | 07:31 / 15.11.2023
6350
1 дақиқада ўқилади

Лазиз Қудратов Бокуда Илҳом Алиев билан музокара ўтказди

Ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш, ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 14 ноябр куни Боку шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовни қабул қилди.

Суҳбат чоғида сармоявий ҳамкорлик, саноат кооперацияси ва ўзаро савдо йўналишларидаги икки томонлама кўп қиррали ҳамкорликнинг ижобий динамикаси қайд этилди.

Энергетика, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тўқимачилик саноати ва машинасозлик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик дастурларини тайёрлаш, ҳудудлар форуми ҳамда Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказиш бўйича таклифлар қўллаб-қувватланди.

Мавзуга оид