Жаҳон | 14:35 / 18.11.2023
8129
2 дақиқада ўқилади

Эстония ва Россия ўртасидаги кўприкда бетон блоклар пайдо бўлди

Тўсиқлар Таллин Россиядан Эстонияга киришни чеклашга қарор қилса, ўрнатила бошланади, деб хабар берди Эстония чегарачилари Postimees нашрига. Аввалроқ Финландия Россия билан чегарадаги бир қатор назорат-ўтказиш пунктларини ёпишга қарор қилган эди.

Фото: Ilja Smirnov

Эстония Нарва ва Россиянинг Ивангород ҳудуди ўртасидаги кўприкка «аждар тишлари» деб номланувчи танкка қарши бетон блокларини олиб келди. Бу ҳақда 17 ноябр, жума куни Эстониянинг Postimees нашри хабар берди. Шу билан бирга, «Чегара Нарва - Ивангород» Facebook-ҳамжамиятида тунда бетон конструкциялари бўлган юк машинаси сурати пайдо бўлган, унинг аъзолари кўприк ёпилмагани, автомобиллар ва пиёдалар ҳаракати икки йўналишда давом этаётгани ҳақида ёзди.

Эстония ҳукумати буни «агар Эстония қўшниларидан ўрнак олиб, ноқонуний муҳожирлар оқимини ушлаб туриш учун Россиядан мамлакатга киришни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилса, ўрнатилади», - дея тушунтирди Нарва чегара пункти бошлиғи Марек Лийва Postimees нашрига берган интервюсида. Таллин Ивангород чегара пункти 1 февралдан таъмирлаш учун ёпилишини кутмоқда, шунинг учун олиб келинган конструкциялар ёпилиш вақтида кўприкда транспорт воситалари ҳаракатини чеклайди, дея қўшимча қилди Лийва. 

Финландия ва Норвегиянинг Россия билан чегарадаги назорат пунктлари бўйича позицияси 

Финландия ҳукумати Россия билан чегарадаги 9 та назорат-ўтказиш пунктларидан 4 тасини - Иматра, Ниирала, Нуйямаа ва Ваалимаани 2024 йил 18 ноябрдан 18 февралга қадар ёпиш ниятида. Ҳелсинки бу қадамини хавфсизлик муаммолари билан изоҳлади ҳамда Москва Яқин Шарқ ва Африкадан ноқонуний муҳожирларни у ерга олиб ўтиш орқали қўшни давлатдаги ички вазиятга путур етказмоқчи, деб ҳисоблайди. 

Айни пайтда, Норвегияда Адлия ва жамоат хавфсизлиги вазири Эмили Энгер Мел, агар керак бўлса, Осло «Стурскуг» чегара пунктини ёпиши мумкинлигини айтди. Бу - Норвегия-Россия чегарасидаги ягона назорат пункти. 

Мавзуга оид