Ўзбекистон | 11:42 / 24.11.2023
14877
1 дақиқада ўқилади

Тошкент халқаро аэропортида директор алмашди

Ўзбекистон пойтахти халқаро аэропортини Жасур Пўлатов бошқарадиган бўлди. У Бухоро аэропорти директори эди.

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports бошқаруви раисининг 2023 йил 22 ноябрдаги буйруғига биноан Жасур Пўлатов «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» МЧЖ директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Жасур Пўлатов Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети битирувчиси, ўз фаолиятини авиация соҳасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКда ҳаво ташувларини ташкил этиш агенти сифатида бошлаган ва мазкур лавозимда 2019 йилгача ишлаб келган.

Шундан сўнг меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Транспорт вазирлигида давом эттириб, сўнгги йилларда аэропортларни ривожлантириш ва ерусти таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

У 2023 йилда Uzbekistan Airports'га таклиф қилиниб, бошқарув раисининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлади. Кейинчалик Бухоро аэропорти директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланганди.

Маълумот учун, 2022 йилнинг декабр ойидан бери Шукур Ғоипов Ўзбекистон пойтахти халқаро аэропортини бошқариб келаётганди. 

Мавзуга оид