Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Фарғона вилояти ҳокимига инвестициялар бўйича янги ўринбосар тайинланди.
Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Бугун, 28 ноябр куни вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят ҳокимининг тегишли қарори ўқиб эшиттирилиб, Нуриддин Мамажонов вилоят ҳокимининг ўринбосари сифатида таништирилди.
Нуриддин Ёқубжонович Мамажонов 1982 йил 27 июлда Қувасой шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ҳамда Марказий Богема университетини (Прага) тамомлаган. Европа амалий фанлар ва менежмент институтида (Прага) Бизнес бошқарув доктори (DBA) илмий даражасини олган.
Меҳнат фаолияти давомида Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигида турли масъул лавозимларда ишлаган. Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида, Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонасида фаолият олиб борган. 2022-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлган.
Нуриддин Мамажонов тайинловга қадар ТИВ Иқтисодий дипломатия ва маданий ҳамкорлик департаменти директорининг биринчи ўринбосари – Халқаро иқтисодий ташкилотлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
2021 йил май ойидан Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Иқболжон Эргашев 2023 йил ноябрида Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024