Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 4-6 декабрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи 4-5 декабрда кечаси +13…+18 даража, 6 декабрда +8…+13 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4…+9 даража, кундузи 4-5 декабрда кечаси +4…+9 даража, 6 декабрда +13…+18 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4…+9 даража, кундузи 4-5 декабрда +15…+20 илиқ. 6 декабрда +13…+18 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +17…+22 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 4 декабрда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, кундузи +13…+18 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -0…+5 илиқ, кундузи +8…+13 даража бўлади.