Ўзбекистон | 09:20 / 04.12.2023
11965
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Малдив ороллари ёздан кўра яқинроқ: “Asialuxe Travel”дан саёҳатчиларга қўлланма

Фото: Asialuxe Travel

Ҳинд океанида, феруза ранг сувларнинг илиқ қучоғида марварид яширинган, у Малдив ороллари номи билан машҳур. Бу 1000 дан ортиқ маржон оролларидан иборат архипелаг бўлиб, уларнинг ҳар бири гўё ранг-баранг денгиз мавжларини ифодалаганга ўхшайди. Бу ерда оппоқ қумли пляжлар палма дарахтларининг зумрад барглари билан бирлашаркан, вақт секинроқ ҳаракат қилаётгандек туюлади, бу эса сизга ғайриоддий гўзалликдан завқланиш имконини беради.

Миллий туроператор ушбу мақолада орзудаги жаннатмакон оролга саёҳат қилмоқчи бўлган сайёҳларнинг энг машҳур ва тез-тез бериладиган саволларига жавоб беради.

Малдив оролларига қачон борган маъқул?

Малдив оролларида дам олиш учун энг яхши ойлар декабрдан январгача бўлган давр ҳисобланади. Бу вақтда ҳаво илиқ, океан тинч, сувлар тиниқ бўлади.

Малдив оролларига қандай учиш мумкин?

Тошкентдан тўғридан тўғри рейслар 2 декабрдан бошланади ва 2024 йил феврал ойи охиригача давом этади. Парвозлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг қулай авиалайнерларида ҳафтада бир марта, ҳар шанба куни амалга оширилади.

Оролгача неча соат училади?

Малдив оролларига парвоз атиги 6 соат давом этади. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бортида товуқ ёки мол гўштидан тайёрланган иссиқ, ҳалол таомлар, газаклар, шунингдек, турли ичимликлар тақдим этилади.

Малдив оролларига визани қандай олиш мумкин?

Шунчаки, Малдив оролларига учинг. Мамлакатимиз учун Малдив Республикасига киришда ҳеч қандай қийинчиликсиз 30 кунгача сайёҳлик визаси берилади.

Малдив оролларида транспорт: меҳмонхонага қандай етиб олинади?

Халқаро рейслар Малдив ороллари пойтахти Мале аэропортига қўнади. Аэропортдан курортга/меҳмонхонага йўл ва трансфер сиз танлаган оролга боғлиқ.

Малдив оролларида сайёҳларга танлов учун иккита энг машҳур транспорт варианти таклиф қилинади:

 ⁃ денгиз самолёти — бу энг тезкор йўл, гидропланда бутун бошли оролни юқоридан, бор гўзаллиги билан кўришингиз мумкин.

 ⁃ тезюрар қайиқ (тезкор қайиқ) — қисқа масофалар учун ишлатилади ва оролнинг исталган бурчагига етказади.

Малдив ороллари: қай бирини танлаган маъқул?

Малдив оролларида 1000 дан ортиқ орол-атолл мавжуд бўлса-да, улардан фақат 200 таси ўзлаштирилган. Улар орасидан маҳаллий аҳоли яшайдиган маҳаллий ороллардан бирини ёки туристик курорт оролни танлашингиз мумкин.

Орол танлашда қуйидагиларни билишингиз керак:

 ⁃ курорт ороллар — бу “bounty” рекламаси услубида дам олиш, барча шароитлар сайёҳларнинг ҳашаматли дам олиши ва қулайлиги учун қилинган: табиат, пляжлар ва океан сувидан тортиб, бенуқсон хизмат кўрсатишгача (Курамати, Велассару, Куда Ҳураа, Гиравару ва бошқалар).

 ⁃ Мале шаҳридаги ороллар. Бундай оролларда маҳаллий аҳоли ҳам яшайди, шунга кўра, меҳмонхоналар ва Guest House'ларда дам олиш ва турар жой анча арзонроқ (Маафуши, Тҳоддоу, Дҳигураҳ ва бошқалар).

Малдив оролларида ҳамёнбоп нархларда дам олиш мумкинми?

Ҳа, албатта. Малдив ороллари аҳолиси яшайдиган Мале шаҳридаги меҳмонхона ёки Guest House'ни танлаш кифоя.

Бундай меҳмонхоналарнинг нархи бор-йўғи 16 миллион сўмдан бўлиб, баъзан ўзгариб туради. Бу нарх ушбу турдаги таътиллар учун ҳамёнбоп ҳисобланади.

Guest House вариантлари:

OCEAN RETREAT & SPA 16,7 млн сўмдан бошлаб;

KAANI BEACH HOTEL 19,2 млн сўмдан бошлаб;

THE CROWN BEACH HOTEL 19,9 млн сўмдан бошлаб;

KAANI PALM BEACH 20,4 млн сўмдан бошлаб.

Малдив оролларида “all inclusive” борми? 

Малдив оролларидаги “all inclusive” асосидаги меҳмонхоналар —қўшимча харажатлар ҳақида қайғурмасдан, беғам дам олишни хоҳлайдиганлар учун идеал вариант. Бу меҳмонхоналар меҳмонларга нафақат ҳашаматли хоналар ва ажойиб океан манзарасига эга бунгаловларни, балки турли хил лаззатбахш ошхона таомларини таклиф этувчи ресторанлар, экскурсиялар, кўнгилочар дастурлар ва ҳатто сув спортларини ўз ичига олган тўлиқ тўпламни таклиф этади – барчаси битта нарх ичида.

“All inclusive” асосидаги меҳмонхоналар варианти:

ADAARAN HUDHURAN FUSHI SELECT 4* 31,8 млн сўмдан бошлаб 

ADAARAN CLUB RANNALHI 4* 32,3 млн сўмдан бошлаб 

RIU ATOLL 4* 32,6 млн сўмдан бошлаб.

Агар меҳмонхона фақат нонушта таклиф қилса, Малдив оролларининг қаерида овқатланиш мумкин?

Малдив оролларида озиқ-овқат унчалик арзон эмас, чунки маҳсулотларнинг аксарияти импорт қилинади. Маҳаллий оролларда нисбатан арзон кафе ва ресторанларни топишингиз мумкин. Кафедаги икки кишилик ўртача ҳисоб - 30-45 USD ни ташкил қилади.

Дам олиш вақтида таомлар ҳақида қайғурмасликни ва пулни тежашни хоҳлайдиганлар HB/FB асосидаги (кунига икки/уч маҳал овқат) турларни банд қилишлари мумкин.

Малдив оролларидаги энг яхши пляжлар?

Малдив оролларининг деярли барча пляжлари завқ бағишлайди. Аммо ҳалқа шаклидаги Ари ва Баа маржон оролларининг пляжлари энг яхшиларидан бири сифатида тан олинган. Fulhadhoo Beach эса Forbes журналига кўра дунёнинг энг яхши 50 та пляжлари рўйхатига киритилган.

Малдив оролларига турни қандай банд қилиш мумкин?

Малдив оролларига тўғридан тўғри рейслардан иборат саёҳат турлари Ўзбекистон Республикасининг барча сайёҳлик агентликларида, шунингдек, Asialuxe Travel компаниясининг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Шаҳрисабз ва Қўқондаги расмий савдо офисларида мавжуд.

Эртакнамо шафақ, ўзгача сув ости дунёси, чексиз океан ва осойишталик Малдив оролларини дам олиш ва куч-қувватга тўлиш учун энг зўр масканга айлантиради.

Банд қилиш учун рақамлар:

(+998) 71-211-22-22

(+998) 71-201-77-77 

Сайт: asialuxe.uz

Facebook: asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: https://t.me/Asialuxe

Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид