Ўзбекистон | 09:51 / 07.12.2023
5480
2 дақиқада ўқилади

Солиқ органларининг ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб туриш бўйича ваколатлари чекланмоқда

Солиқ органи ҚҚС гувоҳномасини фақатгина амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмагандагина тўхтатиб туриши мумкин.

Фото: 123RF

«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи бўйича махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Солиқ органи ҚҚС гувоҳномасини фақатгина амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мос келмагандагина тўхтатиб туриши мумкин.

Маълумот учун: ҚҚС гувоҳномаси — ҚҚС тўловчисига солиқ органи томонидан бериладиган махсус рўйхатдан ўтказилганлиги ва солиқ қонунчилиги ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ҚҚС ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон шаклдаги ҳужжат.

Бунда, гувоҳнома 30 кун муддатда тўхтатиб турилади. Ушбу муддатда камерал ҳамда сайёр солиқ текширувлари натижасига кўра ушбу ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганда, гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланади.

Илгари солиқ органлари гувоҳноманинг амал қилишини қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб туриш ваколатига эга бўлган:

солиқ қарзи мавжуд бўлганда;
солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига мансуб бўлганда;
3 ойдан ортиқ вақт давомида молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганда. 
 

Мавзуга оид