Ўзбекистон | 11:03 / 11.12.2023
3760
1 дақиқада ўқилади

Малака сертификатини бериш тартиби бирхиллаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан айрим турдаги малака сертификатини бериш учун давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламент қуйидаги тартибни белгилайди:

жисмоний шахсларга айрим турдаги малака сертификатини бериш бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби;
малака сертификатини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини расмийлаштириш тартиби;
малака сертификатини бериш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби;
малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби;
давлат хизматини кўрсатишда ундириладиган тўловлар тақсимоти тартиби.
 
Кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун манфаатдор шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Ваколатли орган малака сертификатини расмийлаштиради ҳамда берилган малака сертификатларининг реестрига тегишли ёзув киритади.

Мавзуга оид