Рамзон Қодиров ҳаётни ва гўзал аёлларни севишини тан олди
Шунингдек, яхши кийинишга ҳаракат қилишини таъкидлади.
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ҳаётни ва гўзал аёлларни севишини, яхши кийинишга ҳаракат қилишини тан олди. Унинг шу ҳақдаги сўзларини РИА Новости келтирди.
«Мен соғлом фикрга эга, ўта диндор одамман <…> Мен бу ҳаётни яхши кўраман, гўзал аёлларни севаман. Чиройли кийинишга ҳаракат қиламан. Кўпчиликка каби бу ҳаёт менга ҳам ёқади», деди Қодиров.
У «ҳеч қандай ёмон иш қилмасликка» ҳаракат этишини таъкидлади, бироқ «авлиё ёки руҳий устоз эмаслигини» ҳам айтди.
2023 йил феврал ойида Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон Республикаси қаҳрамони унвони билан тақдирлади. Бу мукофотни 2022 йил ноябрида ўзи таъсис этган эди. Унвон тўғрисидаги низомга кўра, у «қаҳрамонлик» кўрсатгани учун берилади.
2021 йилда у Чеченистон Республикаси раҳбарлигига ўтказилган сайлов натижаларига кўра сайловчиларнинг 99,7 фоиз овозини тўплаб, ўзига хос жаҳон рекордини ўрнатган эди.
46 ёшли Рамзон Қодиров Россия ҳудудлари раҳбарлари орасида ўз лавозимини энг узоқ вақт эгаллаб келаётган сиёсатчи ҳисобланади. У лавозимини 2007 йилда 30 ёшида эгаллаган ва шундан бери республикага раҳбарлик қилмоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
15:10 / 12.11.2024