Евроиттифоқ Россияга қарши 12-санкция пакетини келишиб олди
Европа Иттифоқи саммити доирасида Украинага қарши урушни давом эттираётган Россияга қарши 12-жазо чоралари пакети келишиб олинди.
Европа Иттифоқи «Россиянинг уруш олиб бориш қобилиятини янада заифлаштириш» ниятида, жумладан, «санкцияларни янада кучайтириш, шунингдек, уларни тўлиқ ва самарали қўллаш ва четлаб ўтишнинг олдини олиш йўли билан», дейилади Европа кенгашининг 14 декабр оқшомида Брюсселда бўлиб ўтган ЕИ саммити биринчи куни натижалари бўйича матбуот-релизида.
ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Еврокомиссиянинг Россиянинг Европа Иттифоқидаги музлатилган активларидан тушган маблағларни Украинани қўллаб-қувватлаш ва Россия ҳужумларидан кейин уни тиклаш учун ишлатиш бўйича таклифларини «ҳисобга олдилар».
Саммитда Европа кенгаши Россиянинг Украинага қарши давом этаётган уруши муносабати билан Европа Иттифоқи Кремлга қарши жорий қилмоқчи бўлган 12-санкция пакетининг қабул қилинишини олқишлади. Ҳужжат 15 декабр, жумага ўтар кечаси ЕИ давлатлари вакилларининг алоҳида йиғилишида келишиб олинди, деб ёзади Reuters.
Россиядан олмос импортини тақиқлаш
Чекловчи чора-тадбирлар қаторида 1 январдан бошлаб Россиядан олмос олиб киришни босқичма-босқич тақиқлаш, шунингдек, Европа компанияларидан нефтга нисбатан «нарх чегараси»га амал қилишини тасдиқловчи далиллар тақдим этиш талабини жорий этиш режалаштирилган.
Австрия аввалроқ ҳужжатнинг қабул қилинишига қарши чиққан эди - Вена Киевдан Австриянинг Raiffeisen Bank International банк гуруҳини Украина миллий антикоррупция бюроси томонидан юритиладиган «халқаро уруш ҳомийлари» рўйхатидан чиқариб ташлашни талаб қилди. Илгари худди шу рўйхат Греция ва Венгрия томонидан ЕИнинг Россияга қарши олдинги санкциялар пакетларини қабул қилишига тўсқинлик учун сабаб бўлди - улар Украинадан ўз компанияларини рўйхатдан чиқариб ташлашни талаб қилишди.
Киев ва Кишинёв билан Евроиттифоққа кириш бўйича музокаралар
Аввалроқ пайшанба куни Европа кенгаши Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларни бошлашга қарор қилган эди. Бундан ташқари, ЕИга аъзо давлатлар раҳбарлари Гуржистонга ЕИ аъзолигига номзод давлат мақомини беришга қарор қилишди.
Айни пайтда, Босния ва Ҳерцеговина билан, Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишелнинг сўзларига кўра, Брюссел ушбу мамлакат аъзолик мезонларига «керакли даражада мос келиши» биланоқ музокараларни бошлайди. Мишел қарорларни «ўз халқлари ва бизнинг қитъамиз учун умиднинг аниқ белгиси» деб атади. Шу тариқа саммит иштирокчилари Европа комиссияси томонидан ушбу масалалар бўйича берилган тавсияларга тўлиқ рози бўлди.
Мавзуга оид
14:56
Ижросини 11 йил кутган “ҳукм”: 18 ёшли чечен қизни зўрлаб ўлдирган россиялик зобит тақдири ҳақида
22:10 / 16.11.2024
Абхазияда тўполон: маҳаллий аҳоли Россия билан келишувдан норози
20:17 / 16.11.2024
Санкциялар Россиянинг йирик газ лойиҳасини чўктириб юбормоқда — ОАВ
18:18 / 16.11.2024