Иқтисодиёт | 15:04 / 18.12.2023
12735
2 дақиқада ўқилади

Ноябрда аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этди

Даромади 15 млн сўмдан ошиқ бўлган аҳоли қолганларга қараганда инфляцияни кўпроқ сезмоқда – 15,2 фоиз. Инфляция бўйича энг паст ўртача кўрсаткич ойига 4-5 млн сўм даромадга эга бўлган фуқаролар томонидан қайд этилган – 11,7 фоиз. Даромадлари 7 млн сўм ва ундан юқори бўлган респондентлар сезган инфляция даражаси республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори шаклланган.

Ноябр ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси аввалги ойга нисбатан бироз пасайиб, 12,7 фоизни қайд этди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.

Ҳудудлар кесимида инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри – 15 фоиз ва Сирдарё вилоятида – 13,5 фоиз, энг паст даражаси эса Қорақалпоғистон – 10,7 фоиз ва Навоий вилоятида – 10,7 фоиз сезилган. 

Аҳоли томонидан энг юқори сезилган инфляция даражаси пенсионерлар (14,8 фоиз) ва таълим соҳасида фаолият олиб борадиган респондентлар (13,5 фоиз) томонидан қайд этилган. Энг паст кўрсаткич эса ташиш хизматлари соҳасида кузатилган – 10 фоиз. 

Даромади 15 млн сўмдан ошиқ бўлган аҳоли қолганларга қараганда инфляцияни кўпроқ сезмоқда – 15,2 фоиз. Инфляция бўйича энг паст ўртача кўрсаткич ойига 4-5 млн сўм даромадга эга бўлган фуқаролар томонидан қайд этилган – 11,7 фоиз. Даромадлари 7 млн сўм ва ундан юқори бўлган респондентлар сезган инфляция даражаси республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори шаклланган.

Октябр-ноябр ойларида аҳоли томонидан нархларининг энг юқори ўсиши сезилган асосий турдаги товар ва хизматлар:

Аввалроқ, ноябр ойи якунлари бўйича истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 8,8 фоизгача пасайгани хабар қилинганди. Бу 2016 йил августидан (8,6 фоиз) кейинги энг паст кўрсаткичдир. 

Мавзуга оид