АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон фуқаролари АҚШдан чиқариб юборилганига изоҳ берди
АҚШ-Мексика чегараси орқали Америкага ноқонуний миграция хавфли ва қиммат экани ҳақида яна бир бор огоҳлантириш берилди.
АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси бу ҳақда қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, 20 декабр, чоршанба куни АҚШ мамлакатга ноқонуний кирган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан олиб чиқишда ёрдам берди.
«АҚШ-Мексика чегараси орқали Қўшма Штатларга ноқонуний миграция хавфли ва қимматдир. Биз бундай ҳаракатларни кескин қоралаймиз ва ўзбекистонликларни одамларга товар сифатида қарайдиган жиноий контрабандачиларнинг ёлғонлари қурбони бўлиб қолмасликларидан огоҳлантирамиз. АҚШ чегаралари ноқонуний миграция учун очиқ эмас. Биз Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга сафар қилишда хавфсиз ва қонуний йўлдан фойдаланишга ундаймиз», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, АҚШ малакатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатдан чиқариб юбориш учун Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан иш олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг АҚШдан чиқариб юборилиши шарт бўлган фуқароларининг ўз мамлакатига қайтишини осонлаштириш бўйича йўлга қўйган ҳамкорлиги унинг халқаро мажбуриятларга содиқлигини кўрсатади.
Байден-Ҳаррис маъмурияти муҳожирларнинг АҚШга қонуний кириши учун хавфсиз ва тартибли йўлларни кенгайтириш учун муҳим қадамлар қўйди. Хавфсиз ва қонуний йўллардан фойдаланиш, жумладан грин карта дастури орқали бориш, одамларга АҚШ иммиграция қонунларига риоя қилган ҳолда Қўшма Штатларда яшаш ва ишлаш имкониятларини таклиф этади.
АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахсларга камида беш йил давомида қонуний равишда қайта кириш тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берувчи оила аъзолари ва бошқа кишилар ҳам доимий равишда АҚШ визаси олиш ҳуқуқига эга эмас деб топилиши мумкин.
«АҚШ хавфсиз, тартибли ва инсонпарвар миграция жараёнларини ривожлантириш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан фаолият олиб борар экан, Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади», — дейилади элчихона хабарида.
Мавзуга оид
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024