ОАВ: Украина зарбасига учраган «Новочеркасск» кемасининг 33 денгизчиси бедарак йўқолган
Кеманинг ўзи буткул яксон бўлиб, чўкиб кетган.
Украина қуролли кучларининг Феодосия портидаги «Новочеркасск» йирик десант кемасига зарбасидан кейин камида 33 нафар денгизчи бедарак кетган деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Astra телеграм-канали ўз манбасига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, 26 декабрга ўтар кечаси амалга оширилган ҳужум вақтида кемада 77 нафар денгизчи бўлган. Бедарак йўқолганлардан ташқари, 19 нафар денгизчи турли даражада тан жароҳатлари олган.
Аннексия қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксенов аввалроқ портга ҳужум оқибатида тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлиб, тўрт киши яралангани тўғрисида хабар қилганди. Astra маълумотига кўра, порт қўриқлаш хизмати ходими бўлган 64 ёшли Надежда Толшчина ҳалок бўлган.
Нашрнинг қўшимча қилишича, ҳужум жойида Storm Shadow ракетаси қолдиқлари топилган.
Ҳужум вақтида «Новочеркасск» саҳнида денгизчилар бўлгани ҳақидаги маълумот аввалроқ «Агентство» ва ВЧК-ОГПУ аноним телеграм-канали томонидан ҳам тарқатилганди.
- Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари қўмондонлиги 26 декабр куни украин авиацияси Феодосияга ҳужум вақтида қанотли ракеталар билан РФ Қора денгиз флотининг «Новочеркасск» йирик десант кемасини портлатиб юборганини маълум қилганди. РФ мудофаа вазирлиги кема «Украина қуролли кучларининг зарбасини қайтариш чоғида шикастлангани» ҳақида хабар берган. Зарбадан кейин воқеа жойида олинган фотосуратларда кема буткул чўкиб кетгани акс этган. Шунингдек, унинг яқинида бўлган Т-43 «УТС-150» тоифасидаги ўқув-машғулот кемаси ҳам қисман чўккан.
Мавзуга оид
22:45 / 09.10.2024
«Цистерналар портлашни бошлайди». Қримдаги йирик нефт базасида бошланган ёнғинни 3 кундан бери ўчириб бўлмаяпти
18:22 / 20.09.2024
Россия Сумидаги кексалар пансионатига зарба йўллади — фотосуратлар
10:28 / 05.09.2024
«Ғазаб ва умидсизликдан бақиргим келяпти». Лвивлик эркакнинг рафиқаси ва уч қизи ҳалок бўлди
11:54 / 04.09.2024