Ўзбекистон | 09:00 / 31.12.2023
7295
3 дақиқада ўқилади

MAXPRODUCT - беш йиллик етакчилик ва тараққиёт сари

Фото: MAXPRODUCT

Жорий йилда MAXPRODUCT компанияси ўзининг 5 йиллик юбилейи муносабати билан сендвич-панелларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш соҳасидаги ютуқларини мамнуният ила нишонламоқда. 2019 йилдан буён компания Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон бозорларида ўз мавқейини мустаҳкамлаб, ушбу соҳада етакчилардан бирига айланишга улгурди. Шу ўринда айтиш жоизки биз қўшни давлатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилаётганимиздан фахрланамиз, чунки ўзаро алоқалар бизнесимиз муваффақиятига катта ҳисса қўшмоқда. Бизнинг компанияда фаолият олиб борувчи жамоа ҳозирда 100 дан ортиқ профессионал мутахассислардан ташкил топган ходимларга эга бўлиб, юксалиш ва ривожланишни давом этмоқдамиз.

Компаниямизнинг асосий йўналиши – бу қўлланилиши, таркиби, қоплама тури ва техник хусусиятлари билан фарқ қилувчи ҳар турдаги сендвич-панелларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришдан иборат. Ушбу қурилиш маҳсулотлари илғор технологиялар ёрдамида ишлаб чиқарилиб, барча босқичларда синчковлик билан назорат қилинади. Биз мижозларга халқаро сифат стандартларига жавоб берадиган сендвич-панелларнинг турфа ранг ва конфигурациясидаги кенг ассортиментини таклиф этамиз.

Шунингдек, бизнинг сендвич-панелларимиз кўплаб афзалликларга эга бўлиб, ҳар турдаги бинолар ва иншоотларнинг ташқи деворлари, том ҳамда ички қисмларни қоплаш учун кенг қўлланилади. Улар экологик тоза, ноқулай иқлим шароитига, намликка ва ёнғинга чидамлилиги, овоз ва иссиқлик изоляциясини таъминлай олиши билан ажралиб туради. Бундан ташқари, сендвич-панеллар 50 йилгача хизмат қилиб, анъанавий қурилиш материалларига қараганда ўрнатиш жараёнида кам вақт ва энергия талаб қилади.

Бугунги кунга келиб компаниямизда хориждан келтирилган энг замонавий технологиялар ва ускуналар эвазига сендвич-панелларни ишлаб чиқариш юқори самарадорлик ва жадаллик билан ошиб бормоқда. Бунга исбот учун мисолларни олисдан излашнинг асло ҳожати йўқ, чунки ҳозирги кунда сендвич-панеллар ишлаб чиқарилиши йилига 400 минг квадрат бўлса, келгусида ишлаб чиқариш қувватини яна 1 миллион квадратга ошириш режалаштирмоқда. Ишлаб чиқаришда фақат сифатли хом ашё ва материаллар қўлланилади, чунки айнан тайёр маҳсулотнинг чидамлилиги ва мустаҳкамлиги уларнинг хусусиятларига боғлиқ.

Ҳамкорлик MAXPRODUCT компанияси тараққиётининг ажралмас қисмидир. Компаниямиз лойиҳаларга мослашувчан ёндашувга асосланган, сифатли маҳсулот ва хизматларни тақдим этиш орқали мижозлар билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатади. Яқин келажакда ҳам, MAXPRODUCT компанияси ўз фаолиятини кенгайтириш ва сендвич-панел саноатида янги имкониятларни татбиқ этиш орқали муваффақият тарихини давом эттиришни мақсад қилган. Компания яна узоқ йиллар давомида сифат, инновациялар ва ривожланиш стратегияларига содиқлиги туфайли бозордаги етакчи мавқейини сақлаб қолиш учун истиқболли ривожланиш режасига эга!

Реклама

Мавзуга оид