Ўзбекистон | 16:31 / 03.01.2024
8358
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги автобус ва микроавтобусларда йўлкира нархи ошди

Тошкент вилоятида йўловчиларни ташиш хизматлари бўйича янги тарифлар белгиланди. Эндиликда автобуслардан фойдаланганлик учун 1500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)лар учун 2000 сўм тўланади.

Иллюстратив фото: instagram.com/samauto.uz

Тошкент вилоятида йўловчиларни ташиш хизматлари бўйича янги тарифлар белгиланди. Бу вилоят ҳокимининг 29 декабрдаги қарорида кўзда тутилган.

Унга кўра, йўлкира нархлари автобусларда бир нафар йўловчи учун 1500 сўм (илгари 1000 сўм эди), йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2000 сўм (1500 сўм эди) этиб белгиланди.

Бундай қарор шаҳар йўналишида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматлари харажатларининг, жумладан, ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмларнинг қимматлашгани, корхоналарнинг молиявий жиҳатдан зарар кўрмаслигининг олдини олиш муносабати билан қабул қилинган.

Мавзуга оид