Ўзбекистон | 18:37 / 04.01.2024
6510
1 дақиқада ўқилади

Италия билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Ўзбекистон ва Италия жиноий ишларни юритиш бўйича ҳамкорлик қиладиган бўлди. 

Фото: elements.envato.com

Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган бир қанча қонунлар билан шартномалар ратификация қилинди. 

Жумладан, Ўзбекистон билан Италия Республикаси ўртасида қуйидаги шартномалар ратификация қилинди: 

- Ушлаб бериш тўғрисидаги Шартнома; 

- Жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартнома; 

- Маҳкумларни топшириш (экстрадиция) тўғрисидаги Шартнома. 

Ушбу шартномалар 2023 йил 8 июн куни Римда Италия ва Ўзбекистон томонидан имзоланган.

Мавзуга оид