Спорт | 21:43 / 08.01.2024
9819
1 дақиқада ўқилади

Франц Беккенбауэр 78 ёшида вафот этди

Der Kaiser лақабини олган бу футболчи 1974 йилда Германия билан жаҳон чемпиони бўлганди.

Фото: Getty Images

«Бавария» ва Германия миллий жамоасининг афсонавий футболчиси 78 ёшда вафот этди. Бу ҳақда унинг оиласи маълум қилган.

Беккенбауэр 4 карра Германия чемпионлигини қўлга киритиб, 3 карра Европа Чемпионлар кубоги соҳибига айланган. У Германия миллий жамоаси сафида 1972 йил Европа чемпиони, 1974 йил эса жаҳон чемпионига айланган. Франц икки карра «Олтин тўп» соҳиби саналади.

Беккенбауэр футболчилик фаолиятидаги ютуқларидан ташқари, 1990 йил Германия миллий жамоаси мураббийи сифатида ҳам жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, Мюнхен клуби устози сифатида жамоаси билан Бундеслига ва УЕФА кубогини қўлга киритган.

Мавзуга оид