Подолск мэри ўринбосари иссиқлик таъминоти ўчириб қўйилгани туфайли қўлга олинди
Москва вилоятида Подолск маъмурияти раҳбари ўринбосари, қозонхона раҳбари ва қозонхонага эгалик қилувчи патрон заводи бош директори иссиқлик таъминоти тўхтатилиши билан боғлиқ жиноий иш бўйича қўлга олинди.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси (ТҚ) Подолск шаҳар округи маъмурияти раҳбари ўринбосарининг Москва яқинидаги ушбу шаҳарда иссиқлик таъминоти ўчириб қўйилгани туфайли қўзғатилган жиноий иш доирасида ҳибсга олинганини маълум қилди. Номи ошкор этилмаган амалдор ускунадаги нуқсонларга қарамай, иситиш мавсумига тайёргарликни текшириш актини маъқуллаганликда гумон қилинмоқда, деб хабар қилди идора 9 январ, сешанба куни Telegram’да.
Шунингдек, авария ҳолатидаги қозонхона раҳбари ва ушбу қозонхонага эгалик қилувчи «Климовский специализированный патронный завод» ЁАЖ бош директори ушлангани хабар қилинган. «Ушланганларнинг бинолари ва иш жойларида тинтувлар ўтказилди, сўроқ жараёни давом этмоқда», — дейилади хабарда.
Бироз вақт ўтгач, Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв Россия президенти Владимир Путиннинг қарори билан Климовск патрон заводи миллийлаштирилишини ва заводнинг «миллийлаштириш механизми» аллақачон ишга туширилганини эълон қилди. Бир кун аввал Путин Москва вилоятидаги иссиқлик таъминоти билан боғлиқ вазиятни ўз назоратига олган, бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
Москва вилоятидаги иситиш тизимида авария
4 январ куни иситиш тизимида авария юз берди. Вилоят Энергетика вазирлиги ҳодисани иссиқлик тармоғидаги қувватнинг кўтарилиши ва ундан кейинги гидравлик зарба билан изоҳлади. Климовскда 20 мингга яқин одам иссиқлик таъминотисиз қолди.
Эртаси куни жабрланган микрорайон аҳолиси Климовскдаги майдонлардан бирида митинг ўтказди. Улар уйларга иссиқликни қайтаришни ва коммунал авария учун айбдорларни жазолашни талаб қилди. Аҳоли сўзларига кўра, Россиянинг Европа қисмидаги совуқлар вақтида хонадонларда ҳаво ҳарорати 10 даражагача тушиб кетган. Шу куни Подолск ҳокимияти муаммони бартараф этиш учун қўшимча куч ва воситаларни қўллаш мақсадида фавқулодда ҳолат жорий қилди.
7 январь куни Климовскнинг Подолск микрорайонида иссиқлик таъминоти тўхтатилиши сабабли жиноий иш очилди. Тергов қўмитаси маълум қилишича, терговчилар ҳодисага сабаб бўлган омиллар ва ҳолатларни аниқламоқда. Идора иситиш магистралидаги аварияни қозонхонадан нотўғри фойдаланилгани билан изоҳлади. Шу куни Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв қозонхонани «хусусий мулкдорлар бошқариши» ҳамда унинг эгалари «боғланишни хоҳламагани ва ғойиб бўлгани» тўғрисида маълумот берди. Бундан ташқари, Москва вилояти расмийлари муаммоларни Климовск «режимдаги объект» ҳисобланган ва уларнинг назорати остида бўлмаган патрон заводи идоравий қозонхонаси томонидан иситилиши билан боғлади.
Мавзуга оид
18:12 / 23.08.2024
Тежамкор уй энди орзу эмас: Энергия учун тўловни икки баробар камайтиринг
20:16 / 19.08.2024
Иссиқлик насослари – ёзда ҳам, қишда ҳам камхаражат, хавфсиз ва самарали ечим
13:39 / 08.08.2024
Олимлар: 2024 йил яна рекорд даражада иссиқ бўлиши мумкин
13:51 / 20.01.2024