Видео: Тошкентда йўловчилар чангга тўла ифлос автобусда ташилмоқда
Юнусобод йўналишида ҳаракатланувчи 50-автобуснинг ички тозалиги ачинарли ҳолатда. 10 январ куни транспортнинг ичи ва атрофлари чанг-ғуборга тўлиб кетганига қарамай, у одамларга хизмат кўрсатган.
Юнусобод йўналишининг “Юнусобод 9-даҳаси – Чингелди маҳалласи” оралиғида ҳаракатланувчи 50-автобуснинг тозалигига эътибор қилинмаётгани акс этган видео Kun.uzʼга келиб тушди.
Унда транспорт умуман тозаланмагани, унинг ўриндиқлари, орқа ойна атрофлари чанг-ғуборга тўлиб кетганини кўриш мумкин. Шу автобусда бўлган йўловчининг айтишича, ҳолат 10 январ куни кузатилган. Ҳозирда автобус қандай ҳолатда экани номаълум.
Kun.uz видеони “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизматига тақдим этди. Масъуллар ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июндан бошлаб 50-автобуснинг йўналиши ўзгартирилиб, унинг ҳаракати “Юнусобод 9-даҳаси – Чингелди маҳалласи” оралиғида ташкил этилганди. 11 та жадвал асосида 12-13 дақиқалик оралиқ интервал билан йўловчиларни ташиши белгиланганди.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
18:38 / 13.11.2024