Ўзбекистон | 13:24 / 15.01.2024
1797
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Австрия электротехника соҳасида қўшма лойиҳаларни режалаштиряпти

Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия Электроника ва электротехника уюшмаси экология ва барқарор ривожланиш бўлими ижрочи директори Манфред Мюллнер билан онлайн учрашув ўтказди.

Фото: Дунё АА

«Дунё» хабарига кўра, учрашувда, шунингдек, Австрия Иқтисодий палатасининг минтақавий менежери Козима Штайнер ҳам қатнашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда электротехника соҳасида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Австрия электротехника корхоналари билан қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашди.

Австрия вакили Ўзбекистон билан электротехника соҳасида ҳамкорлик ўрнатишга катта қизиқиш мавжудлигини ва аниқ натижага қаратилган ишларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатга асосланган ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида шу йилнинг март ва апрел ойларида Венада икки мамлакат корхоналари вакиллари иштирокида алоҳида учрашув ташкил этишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид