Ўзбекистон | 15:32 / 17.01.2024
6436
1 дақиқада ўқилади

Андижонда қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Андижон вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда фуқаролар Ж.Р. ва Ф.О. қалбаки 2 000 долларни фуқаро Г.К.га 20 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 18 дона 100 долларлик қалбаки купюраларни бериб, эвазига 1 200 АҚШ доллари ва 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Мавзуга оид