Ўзбекистон | 13:36 / 17.01.2024
3876
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда Ai-80 маркали бензинни Ai-95 деб сотган АЁҚШлар аниқланди

Вилоят ҳокимлиги тарқатган хабарда мижозларни алдаган АЁҚШлар эгаларига қандай чора кўрилгани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Сурхондарё вилоятида Ai-80 маркали бензинни Ai-95 деб сотган АЁҚШлар аниқланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, вилоят ҳудудларида жойлашган АЁҚШларда ўрганишлар ўтказилган. Ўрганишлар давомида айрим заправкаларда Ai-80 маркали бензини Ai-95 маркасида кўрсатилиб, қиммат нархларда сотилаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда вилоят ҳокимининг тегишли кўрсатмаси билан мазкур ҳолатларга чек қўйиш ва уларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Ҳурматли истеъмолчилардан автобензин харид қилишда эътиборли бўлишларини, юқоридаги каби ҳолатларга дуч келган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки солиқ органларига мурожаат қилишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Аввалроқ, Андижон вилоятида Ai-80 маркали бензинни Ai-92 ёки Ai-95 деб сотаётган АЁҚШлар аниқланганди.

Мавзуга оид