Игор Стрелков «экстремизмга даъват» қилганликда айбланиб, тўрт йилга қамалди
ФХХ собиқ офицери аннексия қилинган Қримни Украинага топширилиши мумкинлиги ва аннексия қилинган ДХР ҳарбий хизматчиларига тўловлар тўғрисидаги иккита пости учун жазоланди.
Москва шаҳри суди Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) собиқ офицери Игор Стрелковни (Гиркин) «экстремизмга даъват» қилганликда айблаб, тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди.
Шунингдек, Стрелковга веб-сайтларни бошқариш 3 йилга тақиқланди.
Айблов томони Стрелковни 4 йил 11 ойга озодликдан маҳрум қилишни сўраган эди. Унга қўйилган модда бўйича энг юқори жазо 5 йил қамоқдир.
Стрелковга қарши жиноий иш 2023 йил июл ойида қўзғатилди. Бунга телеграм каналида аннексия қилинган Қримни Украинага топширилиши мумкинлиги ва аннексия қилинган ДХР ҳарбий хизматчиларига тўловлар тўғрисидаги иккита пост сабаб бўлди.
Игор Стрелков 2014 йилда Донбассдаги қуролли можаронинг энг машҳур иштирокчиларидан бири. У ўзини Украинадаги «уруш тепкисини» босган одам деб ҳисоблайди. 2022 йилда Нидерландия суди Стрелковни 2014 йил июлида Донецк вилоятида Malaysia Airlines самолёти ҳалокатида айбдор деб топиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.
Стрелков Украинага кенг кўламли босқинни қўллаб-қувватлаган, лекин шу билан бирга у Россия армияси ва президент Владимир Путинни етарлича фаол ҳаракат қилмагани учун танқид остига олиб келмоқда.
Мавзуга оид
19:27 / 14.11.2024
Ўзбекистондаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналист қонида ис гази излари топилди – ОАВ
15:42 / 14.11.2024
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024