Ўзбекистон | 07:44 / 28.01.2024
5954
1 дақиқада ўқилади

Бухорода дарахт кесган шахс салкам 5,5 млн сўм жаримага тортилди

Бухоро вилоятида Айлант навли дарахтни кесиб ташлаган фуқарога 5 440 000 сўм жарима қўлланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди

Унга кўра, вилоят Экология бошқармаси Бухоро шаҳри инспекцияси инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди. Олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида Бухоро шаҳар «Шербуддин» МФЙ ҳудудидан фуқаро Х.И. томонидан 3 туп Айлант дарахти кесиб ташлангани аниқланди.

Ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб,1 миллион 700 сўм жарима қўлланди ҳамда 3 миллион 740 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланди.

Мавзуга оид