Ўзбекистон | 12:58 / 31.01.2024
23387
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарлигига ўтган Абдувоҳид Исмоилов ўрнини Тимур Исмоилов эгаллади. У тайинловга қадар вазирликда бошқарма бошлиғи лавозимида эди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Полковник Тимур Камалатдинович Исмоилов Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ҳамда вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Тимур Исмоилов 1983 йил Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида туғилган. 2019 йил майидан ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлаган, сўнгги вақтларда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2020 йил январида президент томонидан II даражали «Шон-шараф» ордени билан мукофотланган.

2019 йил октябридан буён Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган полковник Абдувоҳид Исмоилов 30 январ куни Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланганди. Йиғилишда сўзга чиққан вилоят фаоллари ва нуронийлар Абдувоҳид Исмоиловнинг Сурхондарёдаги самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдиришган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов вилоят ИИБнинг собиқ бошлиғи Абдувоҳид Исмоиловга тўн кийдирмоқда

«Йиғилишда, шунингдек, вилоятда тизимда эришилаётган ижобий ўзгаришлар эътироф этилиб, ҳудудларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар санаб ўтилди. Аҳолининг кунлик ижтимоий-маиший муаммоларини «фуқаробай» ҳал этиш, жиноятчиликни «маҳаллабай» жиловлаш борасида амалга оширилган ишлар, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Криминоген оғир вазиятдаги маҳаллаларда қаттиқ назорат ўрнатиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Ички ишлар бошқармасининг янги раҳбари ва тизим масъулларига вазифалар юкланди», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид