Ўзбекистон | 16:31 / 31.01.2024
22099
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда «гармошка»-автобуснинг орқа қисми йўл четига чиқиб кетди

Ҳодиса Учтепа тумани 18-автобус саройи қаршисида юз берган. Автобус юк машинаси ёрдамида чиқариб олинган. «Тошшаҳартрансхизмат» автобусга зарар етмаганини маълум қилган.

Фото: Kun.uz

31 январ куни тонгда Тошкент шаҳрида 11-йўналишда ҳаракатланувчи тиркамали King Long автобуси йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳолат акс этган видеоёзув Kun.uz таҳририятига етиб келди.

Видеода «гармошка» кўп сонли одамлар ёрдамида эвакуация қилинганини кўриш мумкин.

Ҳодиса Учтепа туманидаги 18-автобус парки рўпарасида рўй берган. Ўзбекистон президенти 2022 йил декабрида ушбу автопаркка ташриф буюрган, шундан кейин пойтахт жамоат транспорти учун катта сиғимли автобусларнинг йирик партияси олиб келинганди.

Автобус йўналишга чиқаётган вақтда ёғингарчилик оқибатида йўл қопламаси чўккан лойли қатлам тушиб қолиб, сирғаниб кетган. Натижада ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, автобуснинг орқа қисми йўл четига чиқиб кетган.

Ҳодиса вақтида автобус салонида йўловчилар бўлмаган, жабрланганлар йўқ. «Тошшаҳартрансхизмат» автобус шикастланмаганини маълум қилган ва унинг ЙТҲдан кейинги фотосуратларини тақдим этган.

«Ҳозирда автобус махсус юк автомашинаси ёрдамида қияликдан чиқарилиб, йўналишга қайта тасарруф этилган», дейилади хабарда.

Мавзуга оид