Наманганда қалбаки дориларни тайёрлаб сотиб келган фелдшер ушланди
ДХХнинг тезкор тадбирида қалбаки дориларни сотиш учун Андижонга олиб кетаётган фелдшер қўлга олинди. У 1000 дона «Зодак» дори воситасини сотувга чиқармоқчи бўлган. Маълум бўлишича, у 2023 йил сентябридан бери шу иш билан шуғулланиб келган.
Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда «Зодак», «Анаферон», «Хилак Форте» ва «Витамин B6» номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган фелдшерни қўлга олди.
Таъкидланишича, Чортоқ туман Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими фелдшери 1000 дона қалбаки «Зодак» дори воситасини Андижон вилоятига сотиш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган вақтида ушланган. Унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги аниқланиб, 763 дона «Анаферон», 2125 дона «Зодак», 4000 дона «Витамин B6» дори воситалари, 570 дона номсиз флаконларда сироплар, дори воситаларини қадоқлашда фойдаланиладиган флаконлар, қутилар, йўриқнома ва ёрлиқлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур шахс тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган. Тадбир давомида ушбу манзилдан сотиш учун тайёрлаб қўйилган 120 дона «Зодак», 260 дона «Анаферон», 96 дона «Хилак Форте» ҳамда 313 дона номсиз флаконларда сироп ҳолдаги дори воситалари топилган.
Билдирилишича, яширин цехда тайёрланган дори воситалари Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.
Терговга қадар текширув давомида фелдшер 2023 йилнинг сентябрь ойидан буён ушбу ноқонуний иш билан шуғулланиб келганлиги маълум бўлди. Фелдшерни Андижон вилоятида яшовчи фуқаролар Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган дори воситалари хом-ашёлари билан таъминлаб турган. Ҳозирда уларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.
Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми «б» ва «э» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024