НАТО бош котиби: Навалнийнинг ўлими - Киевга ёрдамни ошириш учун сабаб
Йенс Столтенберг фикрича, Россия жанг майдонида ғалаба қозонишига йўл қўйиб бўлмайди. Унинг фикрича, Навалний хотирасига ҳурмат бажо келтиришнинг энг яхши йўли - Украинага ёрдамни кенгайтириш.
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг фикрича, россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг ўлими ва Украина қуролли кучларининг (УҚК) Авдийивкадан чекиниши Шимолий Атлантика алянси ва унинг иттифоқчилари эътиборини Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш зарурлигига қаратиши керак. «Ишончим комилки, Навалний хотирасига ҳурмат бажо келтиришнинг энг яхши усули бу - Путиннинг жанг майдонида ғалаба қозонишига йўл қўймаслик, Украинанинг устунлигини таъминлаш», — деди Столтенберг 21 феврал, чоршанба куни Брюсселда.
НАТО бош котибининг сўзларига кўра, бир неча ой давом этган шиддатли жанглардан сўнг Украина қўшинларининг Авдийивкадан олиб чиқилиши Украинага бундан ҳам кўпроқ ҳарбий ёрдам кераклигини, Навалнийнинг колонияда ўлгани ва унинг ўлими ҳолатларини ўрганишнинг кечикиши эса Кремл режимининг авторитар табиатига кўпроқ эътибор қаратиш кераклигидан далолат беради.
АҚШ иттифоқчилари Киевга ёрдамни оширмоқда
Столтенбергнинг таъкидлашича, АҚШнинг Украинага 61 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлаш Конгресс Вакиллар палатасида кечикаётган бир пайтда, бошқа давлатлар, жумладан, Швеция, Канада ва Япония Киевни қўллаб-қувватламоқда.
НАТО бош котиби Украина қуролли кучлари F-16 қирувчи самолётларини айнан қачон қабул қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бермади. У яна бир бор Украинанинг барча иттифоқчилари F-16 самолётларини имкон қадар тезроқ Украинада кўришни хоҳлашини айтди, бироқ учувчилар ва механикларни тайёрлашга ҳам эътибор қаратиш кераклигини таъкидлади. Эҳтимолий етказиб бериш муддатига келсак, бу ҳақда ҳарбий экспертлардан сўраган маъқул, дея хулоса қилди Йенс Столтенберг.
Мавзуга оид
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
09:30 / 01.11.2024
РФ ТИВ Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича «немис модели»ни рад этди
16:00 / 30.10.2024
Зеленский Шимолий кенгашни Украинани НАТОга таклиф қилишга чақирди
22:49 / 28.10.2024