ОАВнинг рўйхатга олиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш муддати қисқармоқда
Президент томонидан “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Қонун билан 20 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда, улар фуқаролар ва давлатнинг турли фаолиятига оид.
Қуйидаги ҳолатларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган давлат божи, йиғим ва бошқа тўловларни амалга оширганлик ҳақида тўлов ҳужжатларини тақдим этилиши ҳақидаги талаб бекор қилинмоқда:
- банклар, кредит бюроларини ташкил этишда;
- партия, ННТларни рўйхатдан ўтказишда;
- адвокатлик мақомини олишда;
- ҳакамлик судларига мурожаат этишда;
- махсус иқтисодий зона иштирокчилари реестрига киритишда.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшга тўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш уларга идентификацияловчи ID-карталарни бериш билан бир вақтда амалга оширилади.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида 2021 йил 1 июнга қадар ҳисобга қўйилмаган фуқароларни ҳисобга қўйиш уларнинг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан ЖШШИРдан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Рўйхатга олувчи орган томонидан ОАВни рўйхатга олиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш муддати қисқармоқда (15 дан 10 кунгача).
Адвокатга гувоҳнома бериш муддати қисқармоқда (2 иш куни ичида). Адвокатлик тузилмаларини рўйхатдан ўтказиш давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи миқдори камаймоқда (БҲМнинг 1 баравари).
Нодавлат архив фаолиятини амалга оширишни бошлаш учун “Ўзархив” агентлигини хабардор этиш кифоя қилади.
Мавзуга оид
15:01 / 05.11.2024
Ню-Йоркда пиёдаларга йўлнинг исталган жойидан исталган вақтда кесиб ўтишга рухсат берилди
17:49 / 23.10.2024
Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
18:34 / 04.10.2024
Креатив иқтисодиёт соҳаларидаги фаолият йўналишлари қонун билан белгиланди
14:21 / 02.10.2024