Ўзбекистон | 12:18 / 05.03.2024
9201
1 дақиқада ўқилади
Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди
Тошкент вилоятида эпицентри Бўстонлиқ тумани бўлган зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2 баллни ташкил этди.
5 март куни соат 11:52 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Зилзила магнитудаси 3,6 га тенг. Чуқурлик — 15 км. Эпицентр эса Тошкентдан 96 км жануби-шарқда жойлашган.
Ер қимирлаши сезилиш кучи 2 баллни ташкил этган.
Бу март ойида Ўзбекистон ҳудудларида юз берган учинчи зилзила ҳисобланади. 1 март куни Фарғона вилояти Қува туманида, 4 март куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида ер қимирлаганди.
Мавзуга оид
21:15
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
08:30 / 04.11.2024