Ўзбекистон | 11:10 / 08.03.2024
4123
1 дақиқада ўқилади

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси этиб тайинланди

Кеча Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия пойтахтига ташриф буюрди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, Ойбек Шахавдинов Будапештга тайинланишидан олдин ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

46 ёшли дипломат Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат юридик университети (магистратура), Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МДХМИ) таржимонлар тайёрлаш курсини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Хоразм вилоятида бошлаган. 2004 йилдан буён ТИВ тизимида. Меҳнат фаолиятини Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бошлаган, сўнгра ТИВнинг Европа давлатлари билан ҳамкорлик бошқармасида референтликдан бошқарма бошлиғи сингари дипломатик хизматнинг барча босқичларини босиб ўтган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида ишлаган.

Ойбек Шахавдинов Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган Венгриядаги биринчи элчиси саналади.

Мавзуга оид