Ўзбекистон | 12:25 / 11.03.2024
4572
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистонда дата-марказ ташкил этишни режалаштиряпти

Ўзбекистон элчихонасида Британиянинг Lapwing компанияси раҳбари Дермот Майерс билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: «Дунё» АА

«Дунё» хабарига кўра, томонлар Ўзбекистонда дата-марказ ташкил этиш бўйича сармоявий лойиҳани амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилди.

Дермос Мойерснинг айтишича, британия томони Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигидан келиб чиқиб, ушбу ғояни Марказий Осиё давлатлари орасида айнан республикада амалга оширишга қарор қилган.

Британиялик ҳамкорлар дата-марказни Тошкент ёки Сирдарё вилоятида БААнинг Gulf Data Hub компанияси билан ҳамкорликда ташкил этиш имкониятларини ўрганмоқда.

Ўзбекистон ҳудудида дата-марказ ташкил этилса, тижорат банклари, ТМК ва АКТ компаниялари учун «булутли захирада» маълумотларни сақлаш имконияти пайдо бўлади.

Мавзуга оид