Руминия президенти НАТО бош котиби бўлмоқчи
Руминия президенти Клаус Йоханнис 12 март куни НАТО бош котиби бўлмоқчи эканини маълум қилди.
«НАТО бош котиби бўлиш учун курашда қатнашишга қарор қилдим. Ўз номзодимни фахр билан бутун Руминия номидан кўрсатаман», деган Йоханнис Бухарестдаги матбуот анжумани давомида.
Аввалроқ НАТОнинг қатор давлатлари алянс бош котиби лавозимини Нидерландия бош вазири Марк Рютте эгаллашини қўллаётгани ҳақида хабарлар чиққанди. Германия, Британия ва АҚШ ҳам нидерландлар етакчиси номзодини қўллаши кутилмоқда.
Айни дамда НАТО бош котиби бўлиб турган Йенс Столтенбергнинг ваколати жорий йил октябр ойида якунига етади. Норвегиялик сиёсатчининг ваколати ўтган йил Украинадаги уруш сабаб бир йилга узайтирилганди.
Маълумот учун, НАТО бош котибини танлаш учун сайлов тизими жорий этилмаган. Алянс етакчиси аъзо давлатлар ўртасидаги умумий консенсус асосида танланади.
Мавзуга оид
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
09:30 / 01.11.2024
РФ ТИВ Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича «немис модели»ни рад этди
16:00 / 30.10.2024
Зеленский Шимолий кенгашни Украинани НАТОга таклиф қилишга чақирди
22:49 / 28.10.2024