Ўзбекистон | 09:51 / 13.03.2024
6338
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоятида кучли ёмғир туфайли электр тармоғида носозлик юзага келди

Бешариқ, Данғара ва Ўзбекистон туманлари истеъмолчилари қисман электр таъминотидан узилган.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Кучли ёмғир натижасида Фарғона вилоятидаги 6-10 кВли 11 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, бунинг натижасида Бешариқ, Данғара ва Ўзбекистон туманлари истеъмолчилари қисман (7 минг 500 та) электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид