Ўзбекистон | 11:51 / 15.03.2024
16356
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Мурод Абдураҳимов халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар кенгашининг қарори билан Чирчиқ шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Мурод Абдураҳимов 1986 йилда Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2010 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетида магистратурани тамомлаган.

У Қибрай тумани «Байтқўрғон хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт» касб-ҳунар коллежида иқтисодиёт фани ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимлигида, кейинроқ «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида мутахассис, бош мутахассис, бўлим мудири сингари вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаб келаётган эди.

Бундан олдин Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши хабар берилганди

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилаб, фахрий ёрлиқ топширган. Даврон Ҳидоятовнинг қайси ишга ўтиши ҳақида маълумот берилмаган. 

Мавзуга оид