Олим Ҳожишарипов вафот этди
У «Гап йўқ» ҳажвий кўрсатуви бошловчиси сифатида танилганди.
Бошловчи ва актёр Олим Ҳожишарипов 58 ёшда вафот этди. Бу ҳақда тележурналист ва актёр Ҳусниддин Эргашев фейсбукдаги саҳифасида хабар қилган.
«Бешавқат ўлим қадрдон акамизни орамиздан олиб кетди. Узоқ йиллар давомида сермаҳсул ишладик. Такрорланмас ролларингиз ва самимийлигингиз хотирамизда сақланиб қолади», дейилади некрологда.
Актёр ва бошловчи Анвар Салимов ҳам фейсбук саҳифасида давомли постлар орқали марҳум дўстини хотирлаган.
Маълум бўлишича, Олим Ҳожишарипов бир неча йиллардан бери саратон билан курашиб келган.
Олим Ҳожишарипов 2000-йилларда телеканаллар орқали намойиш этилиб, томошабинлар меҳрини қозонган «Гап йўқ. Маслаҳат» кўрсатувида бошловчи эди. Ундан ташқари, қатор филмларда роллар ижро этган.