Ўзбекистон U17 жамоаси етакчиси Испания клубига ўтиши мумкин
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси сардори ҳамда «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Россиялик инсайдер Иван Карповнинг телеграм каналида ёзишича, «Локомотив» клуби яримҳимоячиси Лазизбек Мирзаев Испаниянинг «Леганес» клубига ўтишга яқин. Ўзбекистонлик 17 ёшли футболчи испан клубида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтса, йил якунида 18 ёшга тўлгач, янги жамоаси билан шартнома имзолайди.
Маълумот учун, «Леганес» клуби Ла Лигадан кейинги ўринда турувчи Сегундада 31 ўйиндан кейин 56 очко билан яққол пешқадамлик қилмоқда ва мавсум якунида Ла Лигага чиқишга яқин турибди. Лазизбек Мирзаев ушбу клуб сафига ўтса, келаси мавсум Ла Лигада тўп суриш имкониятига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Лазизбек Мирзаев сардорлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ўтган йил Индонезияда ўтган U17 жаҳон чемпионатида чоракфиналга қадар етиб бориб, Францияга мағлуб (0:1) бўлганди. Унгача Испания билан дуранг (2:2), Канада (3:0) ва Англия устидан ғалабага (2:1) эришганди. 17 ёшли Мирзаев турнир 1/8 финалида Англия дарвозасига жарима зарбасидан чиройли гол урганди.
Мавзуга оид
10:20 / 14.06.2024
Ўзбекистон ва Испаниянинг хусусий юк ташувчи авиакомпаниялари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
14:21 / 31.05.2024
Испанияда каталониялик айирмачилар учун амнистия тўғрисидаги қонун қабул қилинди
12:37 / 22.05.2024
Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластин мустақиллигини расман тан олди
07:40 / 21.05.2024