Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчилар жаримага тортилди
Тармоқларда Tahoe ва BYD Song Plus автомобиллари Сергелида соатига 170−180 км тезликда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳайдовчилар билан «профилактик суҳбат» ўтказилган.
20 март куни Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ Сергели тумани Файзли кўчаси бўйлаб 170−180 км/соат тезликда ҳаракатланиб, бу ҳолат акс этган видеони интернетга жойлаштирган икки ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.
Tahoe (01X080KB) ҳайдовчиси — 1998 йилда туғилган Аҳрор ва BYD Song Plus (01U081DC) ҳайдовчиси — 1989 йилда туғилган Сирожиддин ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган, — дейилади хабарда.
Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштирилган. Ушбу моддага кўра, белгиланган тезликни (шаҳарда 60 км/соат) 40 км/соатдан ортиқ ошириб ҳайдаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади.
Шунингдек, ҳайдовчилар билан «профилактик суҳбат» ўтказилган.
Мавзуга оид
16:04 / 14.04.2024
Андижонда қоидабузарлик содир этиб, ЙПХ инспекторига бўйсунмасдан кетиб қолган ҳайдовчига чора кўрилди
16:42 / 31.03.2024
Бухорода автобус ҳайдовчилари қоидаларни бузишда давом этяпти
08:51 / 14.02.2024
Қоидабузарлик учун машина эгасига эмас, уни бошқарган шахсга жарима қўллаш ҳақидаги қонун рад этилди
19:26 / 31.01.2024