Ўзбекистон | 12:31 / 22.03.2024
2424
1 дақиқада ўқилади

Ветнам Ўзбекистонда нефт-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириши мумкин

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Petrovietnam компаниялар гуруҳи раиси нефт-газ соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ветнам нефт ва газ компаниялари гуруҳи (Petrovietnam) раиси Ле Ман Хун билан учрашув ўтказди.

"Вьетнам нефт ва газ компаниялари гуруҳи (Petrovietnam) раиси Ле Ман Хун жаноблари билан самарали суҳбатлашдик", – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Ҳамкорликни кенгайтириш, газ ва нефт соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, технологиялар трансфери ва ноу-ҳау алмашинуви муҳокама қилинди. 

Petrovietnam давлат корпорацияси 1975 йилда ташкил этилган. Ўтган йилнинг август ойида Тошкентда Ўзбекистонда бир қатор истиқболли блокларда геологик қидирув ишларини бошлаш бўйича меморандум имзоланган эди.

Мавзуга оид