Ереванда полиция бўлимига ҳужум қилган шахс қўлга олинди
Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати махсус кучлари Ереванда полиция бўлимига бостириб кирган қуролли шахсни қўлга олди. Ҳужумчининг мақсади ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Ереванда Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) махсус кучлари полиция бўлимига бостириб кирган қуролли шахсни қўлга олди, деб хабар берди ТАСС агентлиги 24 март, якшанба куни. Аввалроқ арман ва рус тилидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда Telegram-каналлари Нор Норк ҳудудидаги полиция бўлимига қуролланган уч киши ҳужум қилгани ҳақида ёзган эди.
ТАСС агентлигининг воқеа жойидаги мухбирига таяниб хабар беришича, қўлга олишдан олдин полиция бўлимига қўшимча полиция кучлари жалб қилинган. Ичкарида арман полицияси раҳбари қуролланган одам билан музокара олиб борган.
Шунингдек, оммавий ахборот воситаларида участкада портлаш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилган уч шахсдан икки нафари ўз гранатасининг портлаши натижасида яраланган.
Шу билан бирга, Shamshyan арман интернет-нашрининг аниқлик киритишича, воқеадан олдин Нор Норк туманидаги полиция бўлимига «Жангчи биродарлар» жамоатчилиги аъзолари йиғилиб, ўз сафдошларини озод этишни талаб қилган, улар, эркакларнинг сўзларига кўра. ноқонуний равишда қўлга олинган.
«Кавказский узел» интернет нашри «Жангчи биродарлар» жамияти Арманистон чегара ҳудудлари Озарбойжонга ўтишига қарши чиқади. Нашрнинг Арманистон полицияси матбуот хизматига таяниб ёзишича, 23 март куни ушбу жамият 49 нафар аъзоси ноқонуний равишда қурол олиб юриш ва сақлашда гумонланиб қўлга олинган. Маълум бўлишича, «Жангчи биродарлар» жамияти аъзолари чегара ҳудудларини Озарбойжонга ўтказишга қарши бўлган маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун Тавуш вилоятининг Воскепар қишлоғига келган.
Мавзуга оид
13:05 / 09.11.2024
Россияда полиция «анъанавий қадриятлар»ни мустаҳкамлашни бошлайди
21:12 / 08.09.2024
Россияда ўзбекистонликнинг ўлимига сабаб бўлган полициячилар судланади
08:11 / 01.08.2024
Россия чегарачилари Ереван аэропортини расман тарк этди
10:41 / 13.06.2024